Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Улар Расулуллоҳга қўлларини узатишди. Расулуллоҳ ҳам қўлларини очдилар, ҳаммалари у кишига ушбу сўзни айтиб, байъат берди: «Қийинчилик ва енгиллик ҳолатимизда ҳам, хурсандчилик ва хафачилигимизда ҳам қулоқ солиб итоат этишга, яхшиликларни бошқалар учун ихтиёр этишга, ишни ўз эгаларидан талашмасликка, қаерда бўлмайлик Оллоҳ йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмасдан ҳақни гапиришга Расулуллоҳ с.а.в.га байъат бердик». Байъатдан сўнг Расулуллоҳ с.а.в. дедилар: «Ўз қавмларига кафил бўлишлари учун менга оранглардан ўн икки нақибни чиқаринглар». Улар Хазраждан тўққиз, Авсдан уч кишини танлашди. Расулуллоҳ с.а.в. бу нақибларга дедилар: «Ийсо ибн Марям учун ҳаворийлар кафил бўлишгани каби сизлар ўз қавмларингизга кафилдирсизлар. Мен эса ўз қавмимга кафилман». Улар: «Хўп» дейишди. Сўнгра жойларига қайтишди, кейин Мадинага қайтиб кетишди. Шундан кейин Расулуллоҳ с.а.в. мусулмонларни Мадинага ҳижрат қилишга ва йўлга алоҳида-алоҳида чиқишга буюрдилар. Мусулмонлар биттадан ёки озчилик бўлиб ҳижрат қила бошлади. Қурайш байъат бўлганидан хабар топган эди, шунинг учун кучи етганларни Маккага қайтаришга уринди. Мушриклар мусулмонларни ҳижратдан тўсар, ҳатто эр билан хотин бирга ҳижрат қилишига тўсқинлик қилар эди. Лекин бу нарса ҳижратга таъсир этмади. Шундай қилиб, мусулмонлар Мадинага йиғила бошладилар. Расулуллоҳ с.а.в. эса бир қанча вақт Маккада қолдилар. У киши Мадинага ҳижрат қилишга қасд қилдиларми ёки Маккада қоладиларми, буни ҳеч ким билмас эди. Лекин баъзи бир ишлардан Расулуллоҳ с.а.в.нинг Мадинага ҳижрат қилмоқчи эканликлари маълум бўлиб қолган эди. Абу Бакр р.а. Расулуллоҳ с.а.в.дан Мадинага ҳижрат қилишга изн сўраганда Расулуллоҳ с.а.в.: «Шошилманг, шояд Оллоҳ Таоло сиз учун бирор кишини ҳамроҳ қилгай», дедилар. Бу сўзлардан Абу Бакр р.а. Расулуллоҳ с.а.в.нинг ҳижрат ниятлари борлигини тушунди. Қурайш Расулуллоҳ с.а.в.нинг Мадинага ҳижратлари борасида минг ҳил тахминлар қиларди. Зеро, Мадинада мусулмонлар кўпайиб, қўллари баланд бўлиб қолган, Маккадан келганлар билан катта кучни ташкил қилар эди. Улар шундай қувватга эга бўлаётган бир пайтда Пайғамбар с.а.в. уларнинг олдига борсалар, Қурайш учун ҳалокат бўларди. Шунинг учун улар Расулуллоҳ с.а.в.ни Мадинага юбормаслик чоралари ҳақида ўйлаб қолишди. Айни вақтда улар Мадинадаги мусулмонларнинг қудрати ошиб, Маккага Расулуллоҳ с.а.в.ни ҳимоя қилишга келиб қолишларидан хавфсираб у зотнинг Маккада қолишларидан ҳам қўрқар эди. Шу сабабдан Расулуллоҳ с.а.в. Мадинага бормаслиги ҳамда Ислом ва Пайғамбар с.а.в. туфайли мадиналиклар билан ўрталарида тўқнашув чиқмаслиги учун Расулуллоҳ с.а.в.ни ўлдиришга қарор қилдилар. Сийрат китобларида Оиша р.а. ва Абу Умома ибн Саҳм ривоят қилган ушбу ҳадис келган: «Етмиш киши (яъни, мадиналиклар) кетишгач, Расулуллоҳ с.а.в. жуда ҳам хурсанд бўлдилар. Зеро, Оллоҳ Таоло Расулуллоҳ с.а.в.ни уруш ва жасорат

 

32-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203